Сувости кемасидаги кислород бир ҳафтадан кўпроқ вақтга етиши айтилган эди. Орадан 7 кун ўтиб...
44 кишилик экипаждан иборат бўлган сувости кемасининг 15 ноябрда йўқолгани тахмин қилиниб, 16 ноябрь кунидан расман қидурув ишлари бошланган эди.
Сувости кемасидаги кислород бир ҳафтадан кўпроқ вақтга етиши айтилган эди.
Ҳозир айнан мана шу сувости кемасига алоқадор деб тахмин қилинган инфра овоз сигналлари аниқланган ва сув остида “жуда катта металл жисмли қурилма” ҳаракати қайд этилган.
“Clarin” нашрининг хабарига кўра, сигнал аниқланган жойга қутқарув гуруҳлари йўл олишган.