ЎФАнинг янги президенти аввалгисидан ҳам қолишмас экан.
Аввалроқ хабар бериб ўтганимиздек, бугун ЎФАнинг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.
Эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси дея номланадиган ташкилотга Ўзбекистон Қаҳрамони, Бош вазир биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов сайланди.
Ҳозирда давом этаётган конференцияда Очилбой Раматов ўзбек футболинниг оғриқли нуқталари ҳақида гапириб ўтди.
“Ўзбекистон футболи бошқалардан кам бўлмаган тарихга эга. 1912 йилда Қўқонда илк футбол жамоаси ташкил топган.
Демак, футболимиз тарихи ўша вақтга бориб тақалади. Ҳозир дунёнинг кўплаб давлатлари футболи, масалан араб ўлкаларида футбол ривожланиб кетди.
Аммо ўша вақтларда улар футбол нималигини билганми?
Йўқ. Бироқ футбол ривожи учун астойдил иш олиб боришди ва дунё даражасига чиқа олишди. Биз эса ортга кетдик.
Ҳар бир мухлис Ўзбекистон футбол ассоциациясидан натижа сўрашга ҳақли. Халқнинг бунга ҳаққи бор. Илгари стадионларга мухлислар кўп келар эди, аммо ҳозир ҳаммаси ўзгариб кетди.
Пойтахтда стадионлар ҳувиллаб қолди. Бунга сабаб сифатида кўнгилочар жойлар кўплиги айтилади. Аммо вилоятларда ҳам бор кўнгилочар жойлар, аммо улар стадионга келадику!
Агар стадионда ишқибоз бўлмаса, биз ҳам бўлмаслигимиз керак. Асосий мақсад - халқ учун ишлаш. Театрга томошабин келмаса, спектакл қўйиладими? Бизда ҳам шундай бўлиши керак.
“Пахтакор”га келган 55 минг мухлис қани? Бизда ҳозир футбол йўқ, балки бошқача “ўйинлар” бор. Охирги вақтда бирозгина тартиб ўрнатилган эди, мана натижа ҳам яхшиланмоқда. Терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, - деди Раматов.

Акмалхон Эшонхонов