Бугун Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференциясида бир қатор масалалар, жумладан ташкилий масалалар, ЎФФ низомига ўзгартириш киритиш, ЎФФ президенти ва вице-президентлар ва ижроия кўмитасига сайловлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибининг илк масаласи бўйича қабул қилинган қарорга кўра, ЎФФ номи эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номланди.
Янги номдаги ташкилотнинг илк президенти сифатида Ўзбекистон Қаҳрамони, Бош вазир биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов сайланди.
Умид Аҳмаджонов эса ЎФФ президентлигини топшириб, Миллий олимпия қўмитаси раислигида иш бошлади.