...
МЕНЮ
ONLINE TV

Очилбой Раматов бошчилигида янги “Ўзшаҳар қурилиш инвест” компанияси ташкил этилади


12:23, 23.01.2017 Жамият
 4 440

Республика махсус инжиниринг компанияси шаҳарларда арзон турар-жойлар қуриш билан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январда имзолаган “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, мамлакатимизда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” Республика ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ташкил этилади. МЧЖ шаклидаги бу ташкилот 2017-2020 йилларда қурилиши белгиланган кўп қаватли арзон уй-жойларни “калит остида” таъмирлаш ишлари билан шуғулланади.
 
Компания қурилиш ишларининг техник назоратини олиб боради, молиялаштириш масалаларини ҳал этади ва кейинчалик тайёр уйларни аҳолига имтиёзли кредит асосида сотиш учун “Ипотека банк” АТИБга топширади.
 
“Ўзшаҳар қурилиш инвест” компаниясининг устав капитали 1 миллиард сўмни ташкил этиб, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Ипотека банк”, “Ўзметкомбинат”, “Қизилқумцемент” ва “Ўзбекинвест” маблағларидан иборат бўлади.
 
Хабарларга кўра, Ўзбекистонда ташкил этиладиган “Ўзшаҳар қурилиш инвест” Республика ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзшаҳар қурилиш инвест Очилбой Раматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар