...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурулло Отахонов қўйиб юборилди


09:06, 02.10.2017 Жамият
 4 250

27 сентябрь куни қўлга олинган Нурулло Отахонов қўйиб юборилди.

Аввалроқ, 27 сентябрь куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтган адиб Нурулло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) Тошкент аэрпортида қўлга олингани ҳамда 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ушбу масалага расман муносабат билдирилгани хабар қилинган эди.
 
Нурулло Отахоновнинг фарзанди отасининг Яшнобод туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўйиб юборилгани ва уйига олиб келишгани ҳақида ижтимоий тармоқда хабар қолдирган.
 
Маълумот учун, Нурулло Отахоновга нисбатан расман қидирув эълон қилингани сабабли қўлга олинган. Унга нисбатан 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани айтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нурулло Отахонов Ўзбекистон Қўлга олинди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар