14-15 апрель кунлари Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.