Сурияда 7 мингта сайлов участкалари ташкил қилинди
Сурия ҳудудида парламент сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди. Бу ҳақда “SANA” хабар бермоқда.
Бугун, эрталаб соат 07:00 да 7 мингта сайлов участкалари очилди ва улар 19:00 гача иш олиб боради. Овоз бериш жараёни олий комиссиянинг қарори билан беш соатга узайтирилиши мумкин.
Хабарда айтилишича, сайлов жараёнини ёритиб бориш мақсадида, Дамашқдаги Шератон меҳмонхонасида медиа-марказ ташкил қилинди.
Халқ кенгашига сайловлар 15 вилоятдан 13 тасида ўтказилади. Ракка ва Идлиб вилоятлари ДАИШ ва “Жабаҳат ан-Нусра” террористик ташкилотлари назорати остида. Мазкур вилоятлардан қочиб кетган фуқароларга, уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида сайловларда овоз бериш учун шароит яратилган.
Сурия парламенти – Халқ кенгаши 250 депутатдан иборат. Депутатликка номзодлар 25 ёшдан кичик бўлмасликлари ва камида 10 йил давомида Сурия фуқаролигига эга бўлган бўлишлари лозим.

Руслан Сулаймонов