...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нукус аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади


11:10, 17.01.2019 Жамият
 1 789

“2019 йил ёз мавсуми”дан бошлаб IATA’нинг” 2021-2022 Қиш мавсуми” гача амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини,  ҳусусан Қорақалпақистон ҳудудини ижтимоиий-иқтисодий мавқеини юксалтириш мақсадида,  Нукус аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилмоқда. Бу ҳақда “Дававианазорат” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу режимга мувофиқ ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимлар асосида тайинланган хорижий авиакомпанияларга парвозлар сонини Нукус аэропортига чекловсиз амалга ошириш имкони берилади.  Парвозлар ҳавонинг 5-чи эркинлик ҳуқуқисиз қайд этилган Битимлар доирасида Нукус аэропорти техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.  Нукус аэропортида “Очиқ осмон” режими IATA (Ҳаво транспорти ҳалқаро ассоциацияси) “2019 йил ёз мавсуми”дан бошлаб IATA’нинг” 2021-2022 Қиш мавсуми” гача амал қилади. 
 
Ушбу масала бўйича Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг Ўзбекистон Республикаси билан ҳаво қатнови соҳасида ҳалқаро шартномалар имзолаган хорижий давлатларнинг авиация маъмуриятларига дипломатик каналлар орқали тегишли билдиршномалари юборилди.

Теглар:Нукус аэропорти Очиқ осмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар