Россиялик ҳарбий учувчилар 9 август, чоршанба куни АҚШ давлат сири таркибига кирувчи энг махфий ҳудудлар узра парвоз қилди.
Энг махфий ҳудуд – Оқ уй устидан амалга оширилган парвоз Россия ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасида келишувга мувофиқ бўлиб ўтди. Назорат парвози пайтида самолёт бортида АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари “Очиқ осмон” шартномаси доирасидаги келишувларга биноан, кузатувчилар ўзлари истаган ҳудудларда, жумладан давлат сири таркибига кирувчи ўта махфий объектлар устидан учиб ўтиш ҳуқуқига эга эканликларини айтиб ўтдилар.
Шу йўл билан хорижлик ҳарбий кузатувчилар мамлакатнинг барча ҳудудларидан учиб ўтиш имкониятига эга бўлдилар.
Одатда, ҳарбий самолётлар парвози хорижий давлат ҳудудларидан учиб ўтиш бўйича тузилган ва махсус идора рахбарлари томонидан тасдиқланган йўналиш рўйхати чизма режасига қатъий амал қилиши талаб этилар эди. Америка ҳарбий идораси вакиллари ўзаро келишувга мувофиқ россиялик авианазорат кузатувчилари учун йўналиш рўйхатига ўта махфий ҳудудларни қўшимча қилган.
Америкаликларнинг ноодатий “меҳмоннавозлиги” бежизга эмас, чунки шу каби авианазорат парвози АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳам Россия Федерацияси осмон кенгликлари узра амалга оширилиши режалаштирилган.