Шу вақтгача актёр ва актрисаларнинг ортидан жуда кўп бўхтонларни эшитганмиз. Бу ҳам навбатдаги миш-мишми ёки ҳақиқат, буниси маълум эмас.
Айни дамда ижтимоий тармоқларда актрисанинг тўйи кун мавзусига айланди. Telegram мессенжерида Ситора Алимжонова турмушга чиққан деб тахмин қилинаётган йигитнинг суратлари тарқатилмоқда. Гап шундаки, актрисаннинг тўйи билан боғлиқ тарқалган суратларнинг ҳеч бирида куёв акс этмаган эди. Айни вақтгача унинг кимга турмушга чиққани мавҳумлигича қолмоқда. Бироқ “Ситора Алимжонова турмушга чиққан йигит менинг турмуш ўртоғим” деб бонг ураётган аёл ҳам топилди. Ҳозирча унинг кимлиги ҳам номаълум. Ҳеч бир ОАВга расмий билдириш бермаган бу номаълум аёлнинг ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалари Instagram ва Telegram’да яшин тезлигида тарқалмоқда. Аниқ далил ва исбот бўлмагани учун бу ёзишмаларни, аёлнинг иддаоларини ҳақиқий деб бўлмайди.
Шу вақтгача актёр ва актрисаларнинг ортидан жуда кўп бўхтонларни эшитганмиз. Бу ҳам навбатдаги миш-мишми ёки ҳақиқат, буниси маълум эмас. Аммо тўй хурсандчилиги билан оввора бўлган Ситора Алимжонова ўзи ҳақидаги бу гап-сўзларга ойдинлик киритганича йўқ.