...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортини бориб кўрди


13:13, 15.11.2018 Жамият
 3 508

Аэропорт биноси реконструкция қилиниб, терминал кенгайтирилган, замонавий жиҳозланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Нукус шаҳрига етиб борди. Унинг илк ташрифи Нукус халқаро аэропортига бўлди. Президент аэропортда  амалга оширилган модернизация ишларини кўздан кечирди.
 
Давлат раҳбарининг 2017 йил январь ойидаги ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси доирасида бу ерда қарийб 80 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Аэропорт биноси реконструкция қилиниб, терминал кенгайтирилган, замонавий жиҳозланган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропорти Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш, бизнес алоқаларни кенгайтириш, туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.









Теглар:Нукус аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар