...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигериядаги масжидга қуролли ҳужум уюштирилди


19:26, 08.06.2017 Олам
 2 079

“Боко Харам” — ислом террорчилик гуруҳи ҳисобланиб, асосан Нигерияда ҳаракатларини амалга оширади.

Бугун, 8 июнь куни Нигерияда ҳаракат олиб борадиган “Боко Харам” террорчилик гуруҳининг мусулмонлар масжидига ҳужуми натижасида 40 киши ҳалок бўлган.
 
Майдугури шаҳрининг полиция майори Борно Дэмьена Чуквунинг тасдиқлашича, жангчилар чоршанба кечаси тунда ҳужум уюштиришган. Шунингдек, жангчилар ҳаво ҳужумига қарши қуролларни ҳам ишлатишгани маълум бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни Камерун мамлакатидаги қочоқлар лагерида худкуш-террорчи ўзини портлатиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ инсонлар жиддий жабрланганди. Мудҳиш ҳодиса Камеруннинг шарқий Колофат шаҳрида “Боко Харам” террорчилик гуруҳидан яширинишга уринган тинч аҳоли яшайдиган жойда содир этилган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Боко Харам Нигерия Камерун Нигер Чад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!