...
МЕНЮ
ONLINE TV

9 июнь об-ҳаво маълумоти билан танишинг


19:19, 08.06.2017 Бу қизиқ
 2 767

Кунлар кетма-кет бир хил ҳаво ҳароратида ўтмоқда. Қуёшнинг заррин нурлари ва майин шабада ёз кунлари учун айни муддао.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 9 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +35, кечаси эса +15... +17 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат +30... +35, кечаси эса +14... +19 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси эса +15... +20 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси +15... +20 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +14... +19 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +34... +39, кечаси +17... +22 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. 
Сумбула

Теглар:Об-ҳаво Гидрометеорология хизмати маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!