8 июнь куни кечаси Украина пойтахти Киев шаҳрида жойлашган АҚШ элчихонаси ҳудудида портлаш содир этилган эди.
Аввалроқ мазкур ҳолат юзасидан “теракт” моддаси билан жиноий иш қўзғатилгани ҳақда хабар берилган эди. Бироқ энди бу ёвуз ниятли ҳаракат дея баҳоланмоқда.
“Элчихона ҳудудига отиб юборилган восита ҳеч кимга зарар етказмади. Шунинг учун бу воқеани ёвуз ҳаракат дея баҳолашга якуний қарор қабул қилинди”, деб изоҳлади мамлакат Миллий полицияси раҳбари Сергей Князев.
Унинг сўзларига қараганда, жиноий иш бўйича терговни назорат қилиш Бош тергов бошқармаси ва жиноий қидирув департаментига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси ва Олий рада депутати Антон Герашенко юз берган портлашда Россияни айблаган эди.