...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Филиппинда яна қирғин, Саудияда портлаш ва Путинга суиқасд


10:04, 02.06.2017 Олам
 8 783

Маниладаги отишма натижасида 34 киши ҳалок бўлган, 27 киши жиддий жабрланган.

1. Саудия Арабистони мамлакатининг Ал Катиф шаҳрида портлаш содир этилди. Маълум бўлишича, бомба ўрнатилган автомобиль йўлда кетаётган вақтда портлаган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.
 
2. Филиппин пойтахти Манилада жойлашган Resorts World Manila меҳмонхонасида портлаш ҳамда отишма овозлари эшитилган. Маълум бўлишича, отишма натижасида 34 киши ҳалок бўлган, 27 киши жиддий жабрланган. Шунингдек, жабрдийдалар орасида меҳмонхонанинг иккинчи қаватидан сакраганлар ҳам мавжуд. Филиппин полицияси ушбу ҳолат террорга алоқадор эканини тасдиқлади.
 
3. Бугун, 2 июнь куни тонгда Таиланднинг Нонг Буалампху штатида катта юк машинасини бошқараётган ҳайдовчи назоратни йўқотиб, йўл ёқасидаги ресторанлардан бирига бориб урилган. Ҳодиса туфайли уч киши вафот этган бўлса, 8 киши оғир ҳолда шифохонага етказилган. Шунингдек, юк машинаси рестораннинг ичига кириб боргунга қадар йўлида учраган 5 та автомобиль ва 2 та мотоциклни ҳам четлаб ўтган.
 
4. Кеча, 1 июнь куни Россиянинг Нижегород шаҳрида юз бераётган кучли шамол натижасида 11 мингдан ортиқ маҳаллий фуқаро электр токисиз қолди. Маҳаллий вақт билан 16:00 да ўчирилган электр токи ҳозирга қадар ёқилмаган. Яқин 18 соатдан бери Нижегород фуқаролари электр токисиз яшашмоқда.
 
5. Бугун, 2 июнь кунга ўтар кечаси Украина пойтахти Киевда Чеченистон фуқаролигига мансуб Адам Осмаев полиция томонидан яраланди. Украина ИИВ матбуот котиби Артем Шевченконинг тасдиқлашича, ушбу жиноятчи Россия Президенти Владимир Путинга суиқасд уюштиришни режалаштирган.
 
Шунингдек, Артем Шевченко Осмаев ва унинг рафиқаси Амина Акуевани полиция яралаганини тасдиқлади. Адам Осмаев узоқ йиллардан бери Украина фуқаролигини қабул қилиб, Киевда яшаб келган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Саудия Арабистони Филиппин Таиланд Россия Нижегород Украина Киев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!