...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan: етказиладиган машиналар навбатини онлайн кузатиш мумкин


09:50, 02.06.2017 Жамият
 7 625

Электрон аризаларни рўйхатдан ўтказиш учун расмий дилерлик автосалонларидан бирига мурожаат қилиш керак бўлади.

GM Uzbekistan автомобиллари сотувининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида етказиб бериладиган маҳсулотлар кетма-кетлигини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи электрон аризаларни рўйхатга олиш тизими жорий қилинди.
 
Энди фуқаролар аризалар ҳолатини қуйидаги ҳаволадан ўтиб, ўз навбатлари ҳақида онлайн тартибда маълумот олишлари мумкин.
 
Электрон аризаларни рўйхатдан ўтказиш учун расмий дилерлик автосалонларидан бирига мурожаат қилиш керак бўлади.
 
Автосалон ходимлари томонидан электрон аризани рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, қўшимча мукофотлар ёки бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар талаб қилинганда GM Uzbekistan’нинг ишонч телефонлари ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan томонидан кеча, 1 июнь куни автомобиллар учун янги нархлар белгиланган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:GM Uzbekistan Автомобиллар Ишонч телефони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 178

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар