Антониу Гутерриш Вашингтон ва Москва очиқ, шаффоф, адолатли ҳамда позитив руҳда мулоқот ўтказишлари лозимлигини таъкидлади.
Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, Россия доим жаҳон сиёсатининг марказида бўлиб келади. Ҳаттоки, иқлим ўзгариши ёки экология масалалари ҳам Россиянинг иштирокисиз ҳал этилиши мумкин эмас. Айниқса, халқаро терроризм муаммоси Россиясиз бутунлай ҳал бўла олмайди.
Шу сабаб ҳам Антониу Гутерриш Вашингтон ва Москва очиқ, шаффоф, адолатли ҳамда позитив руҳда мулоқот ўтказишлари лозимлигини таъкидлади. Бу эса ўзаро алоқаларни яхшилашга олиб келади. Натижада мавжуд муаммоларни ҳал этишда барча механизмлар ҳаракати тўлиқ тартибга солинади.