...
МЕНЮ
ONLINE TV

Паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш билан энди ким шуғулланади?


09:27, 02.06.2017 Жамият
 3 127

Ҳозирда биометрик паспортларни йўқ қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 майдаги ПФ-5061-сонли Фармони билан Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди.
 
Фармонга кўра, биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш билан энди иккита идора шуғулланади.
 
Биринчиси, паспортларни тайёрлаш чоғида яроқсиз ҳолга келганлари ва алмаштириш учун ИИО миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва ТИВ консуллик бошқармасидан қайтарилганлари – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказида кўрилади.
 
Иккинчиси, муддати ўтган ва ҳақиқий эмас деб топилганлари – ИИО миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва ТИВ консуллик бошқармасида амалга оширилади.
 
Маълумот учун: ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга кўра биометрик паспортларни йўқ қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказида амалга оширилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси Паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар