...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мағлуб бўлган Денис Истомин 70 минг евро ишлаб олди


09:22, 02.06.2017 Спорт
 2 456

Яккалик баҳсларини омадсиз якунлаган Истомин “Ролан Гаррос” турниридан 70 минг евро ишлади.

30 май куни Франция пойтахти Парижда “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг асосий тур баҳслари старт олгани ва унда ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин илк ғалабасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ролан Гаррос” турнирининг иккинчи босқичида Денис Истомин жанубий кореялик теннисчи Хён Чангга қарши баҳс олиб борди. Дунёнинг 67-ракеткасига қарши 1 соат 52 дақиқа давом этган баҳсда Истомин 1:6, 5:7 ва 1:6 ҳисобларида имкониятни бой берди. Энди Хён Чанг учинчи босқичда дунёнинг тўққизинчи рақамли теннисчиси Кеи Нишикорига қарши кортга чиқади.
 
Шу тариқа, яккалик баҳсларини омадсиз якунлаган Истомин “Ролан Гаррос” турнирида 70 минг евро ва 45 очко ишлади. Эндиликда Денис эртага жуфтлик баҳсларидаги навбатдаги ўйинини ўтказади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Денис Истомин Ролан Гаррос Париж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!