...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Жасурбек Иброҳимов иши ҳақида гапирди


18:20, 08.06.2017 Жамият
 14 073

ОАВ ходимлари Жасурбек Иброҳимов иши юзасидан Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимовдан расмий баёнот сўрашди.

Ўтган ҳафта П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг вафот этиши оммавий ахборот воситаларининг эътибор марказидаги асосий воқеалардан бири бўлди, десак, муболаға эмас.
 
Сайтимиз орқали Иброҳимовнинг онаси Президент Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллагани, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилгани, гумондор сифатида Ислом Тўлаганов ҳақидаги маълумотлар тарқатилгани ва унинг қўлга олингани, мазкур жиноят ишини Бош прокурорнинг шахсан ўзи назорат қилаётгани, тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан давом эттирилаётгани, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ва унинг икки муовини ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар берган эдик.
 
Бугун, 8 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда ОАВ ходимлари Жасурбек Иброҳимов иши юзасидан Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимовдан расмий баёнот сўрашди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий сайтида ҳолат бўйича маълумот берилди. Қонунда тергов сири деган тушунча бор. Терговга таъсир қилмаслиги учун ҳозир ортиқча маълумот беролмайман. Айтишим мумкин бўлган нарса шундан иборатки, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Тергов якуни бўйича барча ҳолатлар ва терговга алоқадор барча шахсларга, ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилади”, деди Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимов. 

Теглар:Жасурбек Иброҳимов Фатхулла Абдураҳимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар