Қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиб келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш, мамлакатда барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси, мева-сабзавотлар, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар экспорт қилмоқда. Қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиб келмоқда.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Афғонистонда барқарор вазиятни тиклаш борасида Ўзбекистон амалга ошираётган ишлар Афғонистонда юксак баҳоланишини таъкидлади ва миннатдорлик изҳор этди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.