...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигериядаги черковда ҳалокат рўй берди


09:57, 12.12.2016 Олам
 2 117

Бахтсиз ҳодисага бинонинг тўлиқ қуриб битказилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Нигериянинг Уйо шаҳридаги диний маросим вақтида евангелик черкови томининг қулаб тушиши натижасида 60 дан ортиқ киши вафот этди. Ўнлаб фуқаролар жароҳат олди. Бу ҳақда  “Vesti.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Айтиш лозимки, қурбонлар сони 60 тадан ҳам кўп бўлиши мумкин. Жароҳатланган шахслар зудлик билан шифохоналарга етказилган.
 
Маълумотларга кўра, ушбу черковни қуриб битказиш ишлари ҳали якунига етказилмаган эди. Диний маросим вақтида бино ичида юздан ортиқ киши бўлган. Дастлаб, одамлар устига темир бўлаклари туша бошлаган, орадан бир неча сония ўтиб, бино томи ҳам омма устига қулаган.
 
Ҳозирда бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланганларни қутқариш, жасадларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Нигерия Уйо Черков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!