...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин Япония ҳукуматининг совғасини рад этди


09:52, 12.12.2016 Олам
 5 521

Япония ҳукумати Путиннинг ёрдамига миннатдорчилик рамзи сифатида унга ит ҳадя қилмоқчи эди.

2012 йил Япония хукумати Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Хатико номли итлар оиласига мансуб бўлган итни совға қилганди.
 
2016 йилнинг 15-16 декабрь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Японияга ташрифи кутилмоқда. Айнан ушбу ташриф доирасида, Япония хукумати яна бир бор Путинга ит совға қилишни режа қилганди. Бироқ  Япония Москва билан шу мавзуда боғланганида, Москва хукумати бу совғани қабул қилиш борасида рад жавобини берди. Бу ҳақда “Dni.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 2012 йил Япония хукумати Владимир Путинга 2011 йилдаги табиий офатларда берган ёрдами учун миннатдорчилик маъносида унга Акита-ину зотига мансуб итни совға қилганди. Итга Юмэ деб ном берилганди.
 
Маълумот учун, Хатико зотидаги итлар инсонларга бўлган меҳри туфайли қадрланади.
Умида Якубова

Теглар:Хатико Владимип Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!