Икки машина тўқнашувидан сўнг кучли ёнғин содир бўлади.
8 апрель куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган даҳшатли ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, воқеа шу куни соат 17:05 ларда содир бўлган. Ҳуррият маҳалласида яшовчи 22 ёшли М.Мухторов Nexia автомашинасини ишонч қоғозисиз ҳайдаб кўчага чиққан. У Алишер Навоий маҳалласидан кесиб ўтувчи 4Р-114 “Косонсой-Олабуқа” йўлининг 3-кмда кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган Matiz’нинг орқасига бориб урилган. Matiz’ни 55 ёшли Т.Шаҳобов бошқариб кетаётган эди.
Nexia ҳайдовчиси бу вазиятда автомашина бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва қаршисидан келаётган 27 ёшли Т.Дарвешов бошқарувидаги ВАЗ-2107 билан тўқнашади.
Шундан сўнг ВАЗ-2107 автомашинасида кучли ёнғин келиб чиқади. Натижада ВАЗ-2107 ҳайдовчиси Т.Дарвешов ҳамда йўловчилар – 46 ёшли Ф.Баратов ва 20 ёшли Ж.Абдулазизовлар ёнғин ичида қолиб, вафот этадилар.
Яна бир йўловчи 52 ёшли М.Аҳмедова ва Nexia ҳайдовчиси М.Мухторов турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилади.
Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, М.Аҳмедова ҳам 9 апрель куни оламдан ўтади.