...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманган ҳокими Ақтўбе фожиаси қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш юзасидан топшириқ берди


15:58, 20.01.2018 Жамият
 4 561

Наманган вилояти ҳокими Ақтўбе фожиаси қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида махсус қарорни имзолади.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 киши қурбон бўлди. Дастлабки хабарларда ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилди. Ҳозиргача уларнинг 49 нафарининг шахси аниқланди. Булардан 31 нафари Наманган, 15 нафари Фарғона, 1 нафари Андижон, 1 нафари Тошкент вилоятидан, яна 1 нафари Тошкент шаҳридан бўлгани маълум қилинди.
 
Қурбонларнинг асосий қисми Намангандан бўлгани маълум.
 
Наманган вилояти ҳокими Ақтўбе фожиаси қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида махсус қарорни имзолади.
 
Ушбу қарорда Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этиш учун бугун, 20 январь куни барча ўқув муассасалар, бошқарма, ташкилот ва корхоналарда бир дақиқалик сукут сақланиши топширилган. 

Теглар:Наманган вилояти Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар