...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобилларни ўғрилаш билан шуғулланадиган халқаро жиноий гуруҳ фош этилди


15:46, 20.01.2018 Олам
 4 465

Бу автомобиллар асосан "Лексус", "Мерседес", "Тойота" русумида бўлган.

Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакатга Россиядан ўғриланган қимматбаҳо автомобилларни олиб келиб сотадиган халқаро гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ Матубот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда, “Қирғизистон Республикаси ИИВ Тергов хизмати томонидан ноқонуний тарзда қўлга киритилган автомобилларнинг республика ҳудудига олиб кирилиб, ноқонуний расмийлаштирилганига оид бир қанча жиноят иши бўйича терговлар олиб борилмоқда. Тезкор маълумотларга кўра, Россия Федерацияси ҳудудида автомобилларни ўғрилаш билан шуғулланадиган жиноий гуруҳ мавжуд. Россия фуқаролари ва Россияда доимий яшайдиган Қирғизистонликлар бу жиноий гуруҳнинг аъзоларидир. Мазкур жиноий гуруҳ аъзолари транспорт воситаларининг рўйхатга олиниши тўғрисидаги гувоҳномаларни сохталаштириш орқали, бу автомобилларнинг кейинчалик Евроосиё иқтисодий ҳудудига кирувчи мамлакатларда қонуний расмийлаштирилиши билан шуғулланишган”, дейилган.
 
Тезкор-суриштирув тадбирлари давомида Қирғизистонда 45 та қимматбаҳо автомобил аниқланган. Бу автомобиллар асосан "Лексус", "Мерседес", "Тойота" русумида бўлган.
 
Келтирилган маълумотларга кўра, “Ўғриланган автомобиллар Россия ҳудудидан Қозоғистонга олиб ўтилган ва Қирғизистон чегарасигача келтирилган ҳамда давлат идораларининг айрим манфаатдор мансабдорлари кўмагида Қирғизистон Республикаси ҳудудига киритилган”.
 
Қирғизистонда бу автомобиллар двигатели, рамаси ва кузовига бошқа идентификация рақамлари янгидан уриб чиқилган. Кейин бу сохта ҳужжатлар давлат рўйхатга олиш органлари ходимлари томонидан тасдиқланган ва автомобиллар рўйхатдан ўтган.
 
Қирғизистон ИИВ маълум қилишича, бу жиноий гуруҳнинг ноқонуний ишига Евроосиё иқтисодий ҳудудига кирувчи давлатларнинг барчасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш, давлат рўйхатидан ўтказувчи органлари ходимлари ҳам шериклик қилишган.
 
Қирғизистонлик тезкор ходимларнинг маълумотига кўра, Россиядан ўғриланган автомобиллар Тожикистонга ҳам етказилган ва у ерда гиёҳванд моддаларга алмаштирилган. Оқибатда бу гиёҳванд моддалар Россияга жўнатилган.
 
“Келтирилган барча фактлар бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда. Учта жиноий иш судга чиқарилган. Жами 19 нафар киши жавобгарликка тортилган, шулардан икки нафари мансабдор шахс. 11 нафари қамоққа олинган ва яна уч нафарига қилирув эълон қилинган”, деб хабар беради Қирғизистон ИИВ.
Обил Сафаров

Теглар:Автомобил Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!