Наманганлик теримчиларга аталган 100 млн сўмдан қандай фойдаланилади?
Бугун, 23 октябрдан бошлаб, вилоят ҳокими томонидан ваъда қилинган маблағ эвазига харид қилинган совғалар тарқатилиши бошлангани хабар қилинди. Теримчилар совғалари ортилган машина Ёшлар иттифоқининг Наманган вилоят Кенгаши биносидан ҳудудларга томон йўл олди.
Мазкур машина Наманганнинг барча туманларига 10 кун давомида 7,5 мингдан ортиқ совғаларни етказиб беради.
Совғалар ортилган машинанинг илк манзили Учқўрғон тумани бўлди.
Ушбу акция Наманган вилояти ҳокими ва Ёшлар Иттифоқи томонидан кўнгилли теримчиларни жалб этиш мақсадида ташкил этилган эди.