“Эхо Москвы” журналистига пичоқ билан ҳужум уюштирилди.
“Эхо Москвы” радиостанцияси таҳририятига номаълум шахс томонидан ҳужум уютирилади. Ушбу босқинчи бошловчи Татьяна Фельгенгауэрнинг бўйин қисмига пичоқ билан жароҳат етказади.
Полиция томонидан гумонланувчи қўлга олинган. Журналист ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилмоқда. У шифохонага ётқизилган. Радиоканал бош муҳаррирининг айтишича, бошловчи ҳозирги вақтда жарроҳлик столида.
Ҳужум вақтида гувоҳларнинг айтишича, босқинчи кириш эшиги олдида турган қўриқчининг кўзига газ сачратган. Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс Грузия фуқароси ва у Исроилда истиқомат қилган. У бошловчига шахсий хусумати туфайли ҳужум қилган.
Тергов қўмитаси томонидан ушбу ҳодиса сабабли жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Зоҳиршоҳ Жўраев