Танловга ҳужжатлар 10 ноябрга қадар қабул қилиниши айтиб ўтилди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Учувчилар мажмуасида борткузатувчи лавозимига танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилди.
Номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагилар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
- Тошкент шаҳрида пропискадан ўтган бўлиши ёки вақтинча рўйхатдан ўтган бўлиши;
- ёши 18 дан 25 ёшгача бўлиши;
- маълумоти – камида ўрта махсус бўлиши (академик лицей ёки коллеж);
- давлат, рус ва инглиз тилларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун етарли ҳажмда билиши шарт (қўшимча чет тилларни билишига алоҳида эътибор берилади).
Эслатма: танлов ўтказилаётган вақтда 18 ёшга етмаган ёки 25 дан ошган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайди.
Қизларнинг ташқи кўринишга қўйиладиган талаблар:
- Бўйи 162 см дан 175 см гача;
- Оғирлиги бўйига мутаносиб бўлиши;
- Хушбичим, келишган қадди-қоматли, юзида ва тана тузилишида кўриниб турадиган ташқи нуқсонлар бўлмаслиги;
- сариқ ва оқ металлардан тиш қопламалари бўлмаслиги;
- нутқи равон бўлиши, танасининг кўриниб турадиган жойларида пирсинг ва татуировка бўлмаслиги;
- сочлар тартибли турмакланган бўлиши зарур.
Ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- Паспорт нусхаси;
- Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат – аттестат ёки диплом нусхаси, баҳолар варақаси билан бирга;
- Тил бўйича тайёргарлик курсларини тугатганлик ҳақида гувоҳнома (мавжуд бўлса);
- Ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун);
- Меҳнат дафтарчаси (меҳнат стажи бўлганда);
Ҳужжатлар топширилаётган пайтда анкета-ариза тўлдирилади.
Номзод ўзи билан паспорт ва 6х9 см ўлчамдаги битта фотосурат олиб келиши зарур.
Аризалар тўлиқ комплект ҳолида қабул қилинади ва қайтариб берилмайди.
Танловда номзодларнинг умумий савияси ва онг-билим даражасига эътибор қаратилади. Номзодлар:
- Ўзбекистон тарихи ва географияси;
- тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар, тарихий ва миллий қаҳрамонларнинг биографияси;
- дунё географияси бўйича билимга эга бўлиши зарур.
Танлов ўтказиш натижаларини обектив кўриб чиқиш мақсадида танлов иштирокчилари жавобларини аудио ёки видео тасмага олишларига рухсат берилади.
Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар тиббий кўрикдан ўтадилар. Номзод саломатлигига қўйиладиган талаблар юқори бўлиб, парвоз ишларига лаёқатлилик ҳақидаги хулосани врачлик–учувчилар эксперт комиссияси беради.
Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Миллий авиакомпаниянинг Учувчилар мажмуаси, Тошкент шаҳар, Локомотив кўчаси. Ҳужжатлар шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 09:00 дан 12:00 гача қабул қилинади.
Танловга ҳужжатлар 10 ноябрга қадар қабул қилинади.

Зоҳиршоҳ Жўраев