...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мьянмада уч кунда уч минг фуқаро ўлдирилдими?


11:01, 30.08.2017 Олам
 5 957

...ўнлаб важлар ортидан бўлаётган бундай жанжал-тўполонлар ортида — янги-янги нотинчлик ҳудудлари пайдо бўлишидан “манфаатдор” учинчи, ҳатто учинчи кучлар ортида яширинган тўртинчи, бешинчи кучлар ҳам борилигини унутмаслигимиз даркор.

Жанубий-шарқий Осиёда жойлашган Мьянма давлатида ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлари яшайди. Мусулмонлар Мянмада аҳолининг 4,3 фоизи, яъни 2,5 миллион нафарини ташкил этади. Шундан роҳине-мусулмонлари 1 миллион нафардан ортиқ.
 
Мьянмада аҳолининг асосий қисми буддизмга эътиқод қилгани сабабли, ушбу мамлакатда ўзга дин вакилларига нисбатан ҳукумат қўшинлари ва буддист экстремистлар босим ўтказмоқда.
 
25 августдан бошланган таъқиблар натижасида роҳине аҳолиси Мянмага чегарадош бўлган Бангладешга қочиб ўтмоқдалар. 100 мингдан ортиқ аҳоли уйларидан қувилган, Анадолу агентлигининг маълумотларига кўра 3 мингга яқин одамлар ўлдирилган.
 
Таъкидлаш жоизки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хисоб-китобларига кўра, роҳине бугунги кунда энг кам сонли элатлардан бири саналади. Улар асрлар давомида Мьянма ҳудудида истиқомад қилиб келаётганига қарамай, ҳукумат уларнинг фуқаролик ҳуқуқларини тан олишни истамаяпти.
 
Мьянма ҳукумати “роҳине миллат эмас, улар бангладешлик муҳожирлар” деган фикрни таъкидлайди.
 
“Aljazeera” ва “The Guardian” нашрлари томонидан 26 август куни берилган хабарга кўра, Роҳине штатида Мьянма армияси ва роҳине ҳарбий гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтган. Унда 71 нафар аҳоли ва 12 нафар ҳарбийлар ҳалок бўлган.
 
Европа ва араб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида 3 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилгани ҳақида маълумотлар берилмаган. Балки бу рақамлар ушбу жанжаллар оқибатида бевақт ҳаётдан кўз юмган тинч аҳоли қурбонлари сонининг умумий миқдоридир... Яна ким билади, дейсиз! Битта масалага ўнта нигоҳ ўн хил қарайди...
 
Кеча, “Нотинч мамлакатлардаги гўдаклар қисмати... Асаби бўшлар ўқимасин!” номли мақолада Мьянманинг Аракан штатида давом этаётган можаролар сабаб қўшни Бангладешга ўтиб кетишни мақсад қилган мусулмон оиланинг фарзанди Наф дарёсига ғарқ бўлиб, ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик
 
Бу каби “фуқаролик уруши”, “камчилик гуруҳлар ҳуқуқлари”, “диний эркинлик тарафдорлари” ва шунга ўхшаш ўнлаб важлар ортидан бўлаётган бундай жанжал-тўполонлар ортида — янги-янги нотинчлик ҳудудлари пайдо бўлишидан “манфаатдор” учинчи, ҳатто учинчи кучлар ортида яширинган тўртинчи, бешинчи кучлар ҳам борилигини унутмаслигимиз даркор.
 
Бундай гижгижловчи қора кучларнинг “сиёсий ўйинлари”дан одатда оддий халқ азият чекади. Маълум давлат ёки ҳудуднинг тараққиёти “тўхтайди”. Маданият ва маърифатга путур етади...
 
Таҳририятимиз Мьянма ҳукумати ва роҳине элати вакиллари ўртадаги келишмовчиликлар тинчлик, сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этилишига умид билдиради. Негаки, бир кун қон тўкилган жойдан юз йил файз-барака қочади, дейди доно ҳалқимиз. 
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Аракан штати Мьянма Бангладеш Наф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!