Анқара расмийлари воқеа АҚШнинг хавфсизлик чораларини кўришдан бош тортганлиги сабабли рўй берганлигини таъкидламоқда.
АҚШ ҳукумати кеча, 29 август куни мазкур ҳолат юзасидан 19 киши, жумладан 15 нафар Туркия хавфсизлик хизмати ходимларига нисбатан айблов эълон қилди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар бермоқда.
Америка ОАВларида қайд этилишича, май ойидаги ташриф давомида олинган видеолавҳада Туркия раҳбари унинг қўриқчилари намойишчиларни калтаклаётганини кузатиб турганлиги акс эттирилган.
АҚШ давлат департаменти мазкур ҳолат юзасидан ўз эътирозини баён қилган. Анқара расмийлари ўзига қўйилган айбни рад этди ва воқеа АҚШнинг хавфсизлик чораларини кўришдан бош тортганлиги сабабли рўй берганлигини маълум қилди.
Рўйхатдагиларнинг 16 нафарига нисбатан 13 июнь куни айблов эълон қилинган эди. Бугун, 30 август куни эрталаб улар қаторига яна 3 нафари қўшиладиган бўлди.