
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоилнинг хонадонида марҳум шоир Абдулла Ориповни хотирлаб кўплаб ижодкорлар ва давлат арбоблари эҳсон дастурхонига йиғилдилар.
Бугун, 22 ноябрь куни эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоилнинг хонадонида марҳум шоир Абдулла Ориповни хотирлаб кўплаб ижодкорлар ва давлат арбоблариэҳсон дастурхонига йиғилдилар.
Ушбу йиғинда Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон, Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилган эди. Биз бунга янада аниқлик киритиш учун шоир Муҳаммад Исмоил билан боғландик.
Шоир маълумотларни тасдиқлаган ҳолда, Абдулла Орипов ҳаққига унинг барча мухлислари, қолаверса, бутун Ўзбекистон аҳли дуо қилиб, Қуръон тиловат қилса, хурсанд бўлишини айтди.