...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мусодара қилинган гиламлар музей фондига топширилди


15:31, 09.06.2017 Жамият
 3 406

Ушбу нодир гиламлар маданий бойликлар тоифасига киради ва уларнинг умумий қиймати тахминан 220 миллион сўмни ташкил қилар экан.

Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар асосида амалга оширилади.
 
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари маданий бойликларнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
 
“Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозга отланган фуқаролар М.Тухлиева 2 дона ва унинг ҳамроҳи К.Бартин эса 3 дона гиламларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан ҳамда Маданият вазирлиги томонидан тегишли сертификатлар олмасдан туриб олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг тегишли хулосасига кўра, қўлда тўқилган ушбу нодир гиламлар маданий бойликлар тоифасига киради ва уларнинг умумий қиймати тахминан 220 миллион сўмни ташкил қилар экан.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси тегишли қисмларига асосан жиноий ишлар қўзғатилди. Эндиликда ушбу гиламлар Ўзбекистон давлат санъат музейи фондидан жой олади.
 

Теглар:Божхона Гиламлар Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар