Жорий йилда Республика болалар қўғирчоқ театри биносини қуриш ҳам кўзда тутилган
Йиғилишда 2016 йилда маданият ва спорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Ҳайъат мажлисида театрлар ва томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини кучайтириш, репертуарларни замон талабларига мос равишда шакллантириш ҳақида сўз борди. "Томоша” болалар мусиқий театрга ажратилган бинони реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Республика болалар қўғирчоқ театри биносини қуриш, Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри биносини реконструкция қилиш каби масалалар ўртага ташланди.
Шунингдек, 2016 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига лицензия олган ва номзод спортчиларни тайёргарлик кўриш ҳолатини танқидий-таҳлилий ўрганиш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган амалий чоралар белгиланади.