Пиёдалар йўлни кесиб ўтиши учун мўлжалланган ётиқ чизиқлар ва пиёдаларга ажратилган йўлак ўртасида тўсиқ бор эди.
Маълумотларга қараганда, суратларда ўз аксини топган бу ҳолат бартараф этилган. Пиёдалар йўлни кесиб ўтишини англатадиган чизиқлар ва пиёдалар учун ажратилган йўлак ўртасидаги тўсиқ олиб ташланган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари камчилик бартараф этилганини маълум қилиб, унинг суратини ҳам интернет фойдаланувчилари билан бўлишдилар.