Вилоят ҳудудида нафақат мавжуд пиёдалар ўтиш жойлари янги кўринишга ўзгартирилмоқда, балки зарур жойларга янги чизиқлар чизилмоқда.
Бугунги кунда Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида пиёдалар ўтиш жойларига оқ-сариқ рангли бўёқларидан фойдаланилмоқда.
Бу тажрибанинг афзаллиги шундаки, оқ-сариқ рангли пиёдалар ўтиш жойлари ёрқинроқ нур қайтариб, ҳайдовчиларнинг эътиборини жалб этади. Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда алоҳида аҳамиятга молик, дейилади хабарда.
Вилоят ҳудудида нафақат мавжуд пиёдалар ўтиш жойлари янги кўринишга ўзгартирилмоқда, балки зарур жойларга янги чизиқлар чизилмоқда.
Янги кўринишдаги пиёдалар ўтиш йўлакчалари автомобиль серқатнов ҳудудларда пиёдалар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.