...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Холиқова: Аёллар бор учун эркаклар яшар, аёллар бор учун чўнтаклар бўшар!


13:22, 08.03.2016 Жамият
 4 362

Ўзбек аёли ҳам намунали уй бекаси, ҳам меҳрибон она, севикли ёр ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи. Сўнгги йилларда аёлларнинг фаоллиги янада ошди. Уларга яратиб берилаётган имкониятларнинг эса чеки йўқ. Келинг, бу ҳақда яхшиси аёлларнинг ўзларидан эшитсак.

Бугун Ўзбекистонда аёлларга қаратилаётган эътиборни, эҳтиромни, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни дуёнинг манаман деган мамлакатларида ҳам учратиш қийин. Сиёсат, иқтисод, таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, қўйингки, барча соҳаларда аёлларнинг аёлларнинг фаоллигига, самарали меҳнатига гувоҳ бўламиз. Ўзбек аёли ҳам намунали уй бекаси, ҳам меҳрибон она, севикли ёр ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи. Сўнгги йилларда аёлларнинг фаоллиги янада ошди. Уларга яратиб берилаётган имкониятларнинг эса чеки йўқ. Келинг, бу ҳақда яхшиси аёлларнинг ўзларидан эшитсак.

Муқаддас Холиқова, Ўзбекистон халқ артисти:

Ўзбекнинг аёли учун ҳар бир кун байрам. Боиси тинч, осуда, гўзал диёрда яшаяпмиз. Фарзандларимиз соғ, дастурхонимиз тўкин, яқинларимиз юзида доим табассум, қалбида шукроналик ҳисси... Аёл учун бундан ортиқ не керак? Мен шу юртнинг оддий фуқароси сифатида шуни ишонч билан айтаманки, бугун Ўзбекистонда истиқомат қилаётган аёлларга ҳар жабҳада жуда катта имкониятлар яратиб берилган. Ҳар бир соҳада аёллар ўзини кўрсатиши, нималарга қодир эканини намоён этиши мумкин.

Камтарона меҳнатларим Президентимиз томонидан эътироф этилиб, Ўзбекистон халқ артисти унвонига лойиқ кўрилдим. Бунинг ортида ҳам аёлларга бўлган ҳурмат, уларнинг меҳнатига бўлган ишонч ётибди.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг, қанот бўлинг осмонларга учсин у. Ахир, аёл бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади, деб бежиз айтилмаган.

Мен оиламиз қўрғони, суянган тоғимиз, посбонимиз – эркакларга ўз миннатдорчилигимни билдирган ҳолда дугоналаримни, қизларимизни, онахонларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман. 

Аёллар бор учун нур сочар қуёш,
Аёллар бор лолалар очар.
Аёллар бор учун барқ урар башар,
Аёллар бор учун эркаклар яшар.
Аёллар бор учун чўнтаклар бўшар!

Теглар:Муқаддас Холиқова 8 март 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар