Жанговар тайёргарлиги, бўлинмаларнинг уюшқоқлиги ва белгиланган вазифаларни бажаришга шай экганлиги намоён бўлди.
Кун давомида қўшинлар алоҳида йўналишдаги мудофаа чизиғини кенгайтириш мақсадида мамлакат ҳудудига кирган шартли ноқонуний куч тузилмалари ва қўпорувчи гуруҳларни қидириш ҳамда йўқ қилиш бўйича комплекс амалий машғулотларда қатнашди. Барча машғулотлар, ўқув жойлари реал жанг шароитига яқинлаштирилган ҳолда олиб борилиб, кўникмалар мустаҳкамланди. Махсус тактик ўқувлар “Термез”, “Шўрсу”, “Каттақўрғон”, “Нукус” ҳамда “Фориш” полигонларида шиддат билан ўтказилди.
Бундан ташқари, текширув режасига кўра, Мудофаа вазирлигининг разведка, махсус ва десант-штурм бўлинмалари шахсий таркиби ҳарбий-транспорт авиациясига қарашли самолётлар, штурм ва қўниш имкониятига эга Ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари ёрдамида турли модификацияли паршютлардан фойдаланган ҳолда десантлаштиришни амалга оширди. Шартли қуролли куч тузилмаларини йўқ қилиш бўйича ўтказилган барча тадбирлар белгиланган муддат ичида муваффақиятли якунланди.
Тактик ҳаракатларнинг тўртинчи куни якунида қўшинларнинг юқори жанговар тайёргарлиги, бўлинмаларнинг уюшқоқлиги ва белгиланган вазифаларни бажаришга шай экганлиги намоён бўлди.