...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонадаги хонадонда газ ўчиб-ёниши оқибатида портлаш содир бўлди


10:38, 30.11.2018 Жамият
 3 239

А.Х. ва унинг турмуш ўртоғи С.Х. ҳамда қизи куйиш жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Фарғонада вилоятининг Қува туманидаги хонадонда газ баллони электр энергияси ва табиий газ ўчиб-ёниши оқибатида портлаш рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Ушбу мудҳиш ҳодиса кеча, 29 ноябрь куни содир бўлган. Хабарда маълум қилинишича, Қува туманида яшовчи А.Х.нинг уйида электр энергияси ва табиий газ ўчиб, қайта келиши оқибатида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв.м. майдонида том қисми ёниб зарар кўрган.



Чақнаш натижасида А.Х. ва унинг турмуш ўртоғи С.Х. ҳамда қизи куйиш жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Теглар:Портлаш Фарғона Қува 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар