...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудофаа вазирлиги Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ваколатхонаси билан меморандум имзолади


17:16, 08.02.2017 Жамият
 2 773

2007 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда 40 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Музаффар Солиев, Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жан-Жером Касабьянка ва бошқалар икки томонлама ҳамкорликда ҳарбий шифокорларни тайёрлаш, ҳарбий хизматчиларнинг халқаро ҳарбий ва гуманитар ҳуқуқ соҳасидаги малакасини ошириш бўйича эришилган ютуқларга юқори баҳо берди.
 
2007 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда 40 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилди. Жумладан, ҳарбий шифокорлар ва Тошкент тиббиёт академиясининг ҳарбий-тиббиёт факультети курсантлари учун махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.
 
Ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум томонларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш йўналишларини белгилаб беради. Бу Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш ва ўқитиш дастурлари учун зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади. Шу мақсадда анжуманлар, давра суҳбатлари, турли ўқув семинари ва тренинглар ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан ўқув материаллари, ҳужжат ва адабиётлар тақдим этилади.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида ҳарбий шифокорларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Теглар:Мудофаа вазирлиги Халқаро Қизил Хоч қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар