...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ аэропортида мамлакатдан қувилаётган эронлик кўз ёш тўкди


17:04, 08.02.2017 Олам
 3 765

Йигирма йил давомида АҚШ фуқароси бўлган эронлик киши аэропортдан туриб илтижо қилмоқда.

Аввалроқ, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп 27 январь куни етти мамлакат фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига киришини вақтинча чеклови фармонга имзо имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдаки, келтирилган рўйхатда бўлмаган Исландия  фуқароси Мейсам Рафиэ ҳам Эронда туғилганлиги боис унга АҚШга кириш учун виза берилмаган. АҚШ ўтган Каратэ бўйича мусобақага бора олмаган Мейсам журналистларга бундан жуда хафа эканлинини айтган. Спортчи Мейсам Рафиэ ана шундай “қурбонлар”дан бири сифатида айюҳаннос солгани ҳали ҳолва экан.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқаган лавҳада яна бир эрон миллатига мансуб киши кўзида ёш билан инглиз тилида интервью беради. АҚШга катта умидлар билан ташриф буюриб, йигирма йил давомида мамлакат фуқаролигини фахр билан олиб юрган бу киши, энди нима қиламан, деб аэропорт божхона қисмида ночорликда турибди.
 
“Икки давлат ўртасидаги муносабатларга анча аввал раҳна тушган. Лекин бунда менинг айбим нима? Мен қурувчиман, америкаликларга шунча йиллар давомида уйлар қуриб келаяпман. Ўзим ҳам америкаликман”, деб кўз ёш қилади у. Бундан бир неча йиллар аввал мигрантлар барпо этган мамлакатга келган, ҳозирда эса АҚШ фуқароси бўлган киши умидсизликда саросимага тушган.
 

 
Маълумот учун, САТО тадқиқот маркази тахлилчиси Алекс Ноурастининг ёзишича, етти мамлакат фуқароларидан бирортаси ҳам 1975-2015 йиллар оралиғида Америка Қўшма Штатларида мамлакат фуқароларининг ўлимига сабабчи бўлмаган. 
 
Хорижий ОАВларда ой мавзусига айланиб улгурган мазкур қарор, АҚШ ичида ва халқаро майдонда исломофобияни кучайтириб юбормоқда, деб изоҳлар қолдирилмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, мамлакат ички ижтимоий ҳаётида ҳам миллатчилик ва ирқчилик муносабатлари салбий томонга оғишиб бораётганини кўриш мумкин.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Эрон фуқароси Виза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!