...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги Қурилиш моллари бозорида ёнғин чиқди


16:50, 08.02.2017 Жамият
 13 589

Тахминларга кўра, ёнғин дўконлардан биридаги электр тармоғи орқали чиққан.

Бугун, 8 февраль куни соат 15:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Жомий кўчасида жойлашган Қурилиш моллари бозорида катта ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайтининг ишончли манбалари хабар бермоқда.
 
Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, ёнғин бозорнинг биринчи растасидаги дўконлардан бирида келиб чиққан. Аланга 6 дўконни қамраб олишга улгурган. Дўконларда бири тахта эшиклар, иккинчисида эса пластик эшик ва ромлар билан савдо қилиши айтилмоқда. “Қолган 4 дўконда асосан турли маиший хўжалик моллари сотиларди”, дейди биз билан боғланган дўкондор.
 
Айни дамда таҳририятимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ёнғин чиққани акс этган видеолар ҳам етиб келди.
 
Воқеа жойига Ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Ўт ўчириш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
 
Тахминларга кўра, ёнғин дўконлардан биридаги электр тармоғи орқали чиққан.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Манас” ресторанида ҳам ёнғин чиқиб, ресторан ёниб кул бўлганди. 

Теглар:Ёнғин Қурилиш моллари бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар