...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Қувайтда Бош вазири Жабер ал-Мубарак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан учрашди


16:22, 08.02.2017 Жамият
 1 753

ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий тилакларини Қувайт раҳбариятига етказди.

Бугун, 8 февраль куни Қувайтга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Қувайт Давлати Бош вазири шайх Жабер ал-Мубарак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ томонидан қабул қилинди.
 
ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий тилакларини Қувайт раҳбариятига етказди.
 
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг,  аввало савдо-иқтисодий,  инвестицион соҳалардаги алоқаларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда таъкидланганидек,  Ўзбекистон-Қувайт мулоқотини фаоллаштириш жараёни ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш ва унга узоқ муддатли тус бериш учун ҳақиқий имконият очади.
 
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа икки томонлама ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Теглар:Абдулазиз Камилов Жабер ал-Мубарак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ Ўзбекистон-Қувайт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар