...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадаги ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаро вафот этди


13:05, 25.01.2017 Жамият
 4 111

1973 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Hyundai Porter русумли юк ташувчи автомобилни бошқарган.

23 январь куни Москва вилоятининг Подольск туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Автоҳалокат сабаб Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда “Podolskriamo.ru” сайти хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, 1973 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Hyundai Porter русумли юк ташувчи автомобилни бошқарган. У йўл четида турган ва носозлиги учун Tonar прицепига уланган International юк ташувчи автомобилига урилиб кетган. Носоз юк ташувчи автомобилда 1973 йилда туғилган Рязань фуқароси бўлган.
 
Автоҳалокат юз берганидан сўнг, Hyundai Porter юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси, яъни Ўзбекистон фуқароси тез ёрдам машинаси келишидан аввал жон берган.
 
Хабарларга кўра, айни вақтда юз берган ЙТҲ юзасидан текширув  ишлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаби ўрганилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:ЙТҲ Ўзбекистон фуқароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар