Шу вақтгача от спорти федерациясини бошқариб келган Рифқат Миғманов федерация Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди.
24 январь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон от спорти федерациясининг ҳисобот йиғилиши ўтказилиб, унда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Ҳисобот-сайлов конференциясини Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов олиб борди.
Милиий олимпия қўмитаси шу вақтгача от спорти федерациясини бошқариб келган Рифқат Миғмановга ўз миннатдорчилигини билдирди. Рифқат Миғманов федерация Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти Ўзбекистон от спорти федерациясининг янги раиси Қудратилла Рафиқовга муваффақият тилади.