...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазирлигида тайинлов амалга оширилди


16:38, 12.09.2018 Жамият
 4 411

Янги раҳбар тизимда 2001 йилдан бери ишлаб келади.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 287-сонли буйруғига асосан Азамат Шуҳратович Фозилов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги молия органлари ва бюджет ташкилотларининг молия-хисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув маркази директори лавомизига тайинланди.
 
Азамат Фозилов 1980 йилда таваллуд топган. Маълумоти олий. Молия тизимида 2001 йилдан бери ишлаб келади.
 
Фозилов 2001-2004 йил Самарқанд вилояти ҳокимлигининг молия бошқармаси бюджет бўлимида 1-тоифали иқтисодчи, бош иқтисодчи; 2008-2011йилларда Молия вазирлиги Ғазначилик Амалиёт бошқармасининг Мудофаа идоралари ташкилотларининг юридик ва тўловларни амалга ошириш бўлими бошлиғи; 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Молия вазирлиги Тайинлов Азамат Фозилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар