Молия вазирлигининг Мувофиқлаштириш ва ахборот-тахлил Департаменти ташкил этилди.
Бугун, 12 сентябрь куни Департамент бошлиғи лавозимига Миркомил Адилов тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Миркомил Миролимович Адилов 1986 йилда тўғилган. Маълумоти олий. 2011-2016 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, бошқарма бошлиги; 2016-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази директори ўринбосари; 2018 йил Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларнинг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув маркази директори лавозимларида ишлаган.