...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оқсаройга Ислом Каримовни хотирлаб яна бир давлат раҳбари келади


18:01, 12.09.2018 Жамият
 5 613

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолият юритган Оқсарой Ислом Каримов Ёдгорлик мажмуасига айлантирилган.

Аввалроқ, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 12 сентаябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, кечки соатларда Александр Лукашенко ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.
 
Кеча, 11 сентябрь куниёқ Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида Александр Лукашенко ташрифига катта ҳозирлик кўрилган эди.
 
“Qalampir.uz” манбаси аниқлаган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолият юритган Оқсарой – Ислом Каримов Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйяди.
 
Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко сўнгги бор Ўзбекистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммитида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун келганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ислом Каримов Александр Лукашенко Оқсарой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар