...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Facebook яна ишлай бошлади


15:47, 12.09.2018 Жамият
 1 650

Жорий ой бошидан бери фоалиятида узилиш кузатилган Facebook нега ишламай қолгани мавҳумлигича қолмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишламай қолгани ва “Ўзтелеком” бу ҳолатга муносабат билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистонда Facebook тармоғи нормал тартибда ишлай бошлади. Эндиликда сайтга ҳеч қандай қўшимча прокси ва VPN’ларсиз кириш мумкин.
 
Маълумот ўрнида, Facebook фаолиятидаги узилишлар Ўзбекистондан ташқари Тожикистон Республикасида ҳам кузатилган. Бугундан бошлаб қўшни давлатда ҳам ушбу ижтимоий тармоқ нормал тартибда ишлай бошлаган.
 
Жорий ой бошидан бери фоалиятида узилиш кузатилган Facebook нега ишламай қолгани мавҳумлигича қолмоқда. Таъкидлаш жоизки, Facebook расмийлари бу узилиш ҳақида ҳеч қандай фикр билдирмаган ёки бу ҳол улар билан боғлиқ бўлмаган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Facebook 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар