...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазири Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юборилди


11:32, 28.09.2018 Жамият
 5 626

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттиряпти.

Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар қишлоқ хўжалигида меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш ҳамда мазкур соҳадаги норасмий бандлик масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юборилди.
 
Сўров юбориш ташаббуси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан илгари сурилган.
 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 миллиондан ортиқ киши фермер хўжаликларида иш билан банд. Уларнинг 500 мингдан зиёди расман ишга жойлаштирилган. Қолгани кишилар эса норасмий банд бўлганлардир.
 
Мажлисда ушбу масала муҳокама қилинган ва меҳнати норасмий бандлик деб эътироф этилаётган кишиларнинг манфаатини таъминлаш зарурлигига эътибор қаратилган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сенат Ялпи мажлис Жамшид Қўчқоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар